GWM бренди йиғиш линиясини ишга туширмоқда

Бизнес

image

Кеча, 26 июнь куни ADM Jizzakh заводида йўлсизлик шароитлари ва шаҳар муҳитида фаол дам олиш ишқибозларининг талабларини қондириш учун мўлжалланган янги off-road кроссовери бўлган HAVAL DARGOʼнинг алоҳида йиғиш линияси ишга туширилди.

HAVAL DARGO олдинги DARGO Х модели билан Қозоғистон ва Россия бозорларида ўзини намоён қилишга улгурган бўлиб, бу унинг ажойиб хусусиятлари ва жозибали нархи туфайли Ўзбекистонда эътиборни жалб қилиш учун юқори салоҳиятга эгалигидан далолат беради.

HAVAL DARGO‘нинг баъзи бўғин ва агрегатлари ADM Jizzakh мултибренд заводига Great Wall Motor (GWM) компанияси томонидан етказиб берилади. HAVAL DARGO автомобилининг алоҳида йиғиш линияси бу махсус ажратилган ходимларга эга бўлган 6 та йиғиш участкасидан иборат конвейердир.

DARGO моделидан олдин M6, H6 вa JOLION моделидаги автомобиллар умумий линияда йиғилиб, бу йиғишнинг тезлигига таъсир қилар эди. Энди эса ажратилган алоҳида линия туфайли M6, H6, JOLION ва албатта DARGO моделлари учун йиғишнинг тезлиги сезиларли даражада ортади, бу эса GWM гуруҳига мансуб кўпроқ автомобилларни йиғишга имконини беради.

ADM Jizzakh заводида йиғилаётган янги HAVAL DARGO автомобили харидорларга иккита, ELITE вa PREMIUM комплектацияларида тақдим этилади. 4 цилиндрли бензинли турболанган двигатель билан жиҳозланган DARGO, шунингдек, 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси ва 4WD тўлиқ приводли трансмиссияни, мустақил олд подвеска ва оптимал ўтиш қобилияти учун икки дастакли мустақил орқа подвескани таклиф этади. Оff-road кроссовер таъсирчан ўлчамлари билан ажралиб туради: узунлиги 4620 мм, кенглиги 1890 мм (ён оёқ қўйгичлар билан 1910 мм), баландлиги 1780 ммга тенг.

DARGO‘нинг кабинаси қулайликларга бойдир: панорамали том, икки зонали иқлим назорати, электр созланув, вентиляция ва массаж функциясига эга чарм қопламали ўриндиқлар, шунингдек, Apple CarPlay / Android Auto‘ни қўллаб-қувватловчи 12,3 дюймли экранли мультимедиа тизими, 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панели ва олд ойнадаги проекцион дисплей.

DARGO, шунингдек, фронтал, ён хавфсизлик ёстиқчаларини ўз ичига олган илғор хавфсизлик технологиялари билан жиҳозланган. Ушбу йўлтанламас автомобиль юқори техник хусусиятларни, замонавий жиҳозланишни ва харидорларнинг кенг қатлами учун жозибадор бўлган сўнгги урфдаги дизайнни ўзида уйғунлаштиради.

Таъкидлаш жоизки, яқин келажакда Ўзбекистоннинг автомобиль бозорида премиум тоифали TANK брендининг йўлтанламас автомобилларининг пайдо бўлиши кутилмоқда.

HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVALнинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made