Гвинея Президенти одамлар олдида вазирни калтаклади (видео)

Олам

Африкадаги Гвинея давлатининг Президенти Альфа Конде куппа-кундузи кўчада одамларнинг кўз ўнгида мамлакат Меҳнат вазирини калтаклади. Бу ҳақда “Milli Gazete” нашри хабар берди.

Конде вазирнинг ишидан норози бўлиб, уни одамлар олдида ура бошлаган. Президент амалдорнинг олдига югуриб бориб, бир неча марта мушт тушуришга улгурган. Вазир эса давлат раҳбарининг қаҳридан қўрқиб, автомобилларнинг орқасига яширинишга уринган. 

Мазкур вазият юзасидан расмий изоҳлар берилмаган.

Маълумот учун, Альфа Конде 82 ёшда. У 2010 йилдан бери Гвинеяни бошқариб келяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Альфа Конде

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар