Гвардиоланинг режасига кирмаган “Сити” футболчилари сотувга қўйилади

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансферлар ойнасида режасига кирмаган футболчилар – Де Брюйне, Бернарду, Ковачич кабилардан қутулмоқчи. Бу ҳақда “Crossy Daily Star” хабар берди.

Манбага кўра, жамоа устози Гвардиола ёзда клубни тубдан ўзгартирмоқчи ва ёзги трансферлар ойнасида “Манчестер Сити”нинг бир қатор футболчиларидан қутулмоқчи. Улар орасида жамоа етакчилари Кевин Де Брюйне, Бернарду Силва, Жон Стоунз, Матео Ковачич, Илкай Гюндоган, Эдерсон, Жек Грилиш кабиларнинг номлари қайд этилган. Шунингдек, аввалроқ, Гвардиоланинг режасига кирмаган ҳимоячи Кайл Уокер жамоани тарк этди ва “Милан” сафига бориб қўшилганди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида, икки ўйин натижасига кўра “Реал Мадрид”га 6:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва турнирдаги иштирокини якунлаганди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола Де Брюйне Бернарду Ковачич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг