Гвардиола Юрген Клоппнинг рекордини янгилади

Спорт

image

Кеча, 12 февраль куни Англия Премьер-лигасининг йигирма учинчи туридан ўрин олган учрашувда “Манчестер Сити” клуби “Астон Вилла” жамоасини 3:1 ҳисобда мағлуб этди. Ушбу натижа “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага АПЛда ўтказган 250 ўйинидан 184-ғалабасини тақдим этди. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.

Гвардиола Премьер-лигада ўз клуби билан 250 та ўйин ўтказган 29-мураббийга айланди, бироқ ушбу учрашувларнинг 184 тасида ғалаба қозонган биринчи мураббий бўлди. Ушбу ўйин Пеп Гвардиола учун 2016 йилда “Манчестер Сити”ни бошқарганидан бери АПЛда клуб бошқарувидаги 250-учрашуви бўлган.

Маълумот ўрнида, “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп ўз жамоаси билан 250 ўйинда иштирок этиб, 160 ғалабани қайд этган. Мураббий бу натижа билан Гвардиоладан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг