Гвардиола собиқ хотини билан ярашмоқда
Спорт
−
25 Апрель
4529Ижтимоий тармоқларда “Манчестер Сити” клуби мураббийи Пеп Гвардиола собиқ хотини Кристина Серра билан яна қайта никоҳ қуришни режалаштираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Гвардиола ва Серра 3 кун давомида Барселона шаҳрида истиқомат қилган ва вақтни бирга ўтказган. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Гвардиола ва Серра жорий йилнинг январь ойида 30 йиллик турмушдан кейин ажрашиш қарорига келган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу жуфтликнинг 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғил фарзанди бор.
LiveБарчаси