Гвардиола пулни беҳуда сарфлаётган ягона жамоани айтди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Ҳосеп Гвардиола сўнгги 10, 15 ёки 20 йил ичида пулни беҳуда сарфлаётган ягона клуб сифатида “Сити”ни айтган. Бу “Gоаl” нашри хабар берди.

Шунингдек, Гвардиоланинг қўшимча қилишича, ғалабаларни сарфланган пуллар орқали қўлга киритиш нормал ҳолатдир.

“Мен доим олдинга интиламан. Мени нима бахтли қилиши тўғрисда ўйламай, бир йил ҳам яшай олмайман. Биламан, одамлар фақат Чемпионлар Лигаси, Чемпионлар Лигаси ва яна Чемпионлар Лигаси унвонини талаб қилади. Биз буни биламиз. Шунинг учун мен “Манчестер Сити”дан кета олмайман. Айниқса, ҳозир бунинг илиожи йўқ.

Биз Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсак, умид қиламанки, бу биз сарфлаган маблағ туфайли бўлади. Чемпионлик ҳеч қачон қилинган ишлар сабабли келмайди. Ўйлайманки, чемпионликни сарфланган пуллар орқали қўлга киритиш нормал ҳолатдир. Биз охирги 10, 15 ёки 20 йил ичида пулни беҳуда сарфлаётган дунёдаги ягона клубмиз”, деган Гвардиола.

Маълумот ўрнида, Гвардиоланинг “Манчетер Сити” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финалда “Реал Мадрид”га  6-5 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада, “шаҳарликлар” бу йил ҳам Европанинг футбол шоҳсупасига чиқолмадилар.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг