Гвардиола Эрлинг Холанднинг трансфери ҳақида гапиришни хоҳламади

Спорт 1638
image

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола “Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери ҳақидаги саволга жавобан бошқа жамоа ўйинчисини муҳокама қилишни тасаввур қила олмаслигини айтди. Бу ҳақда ESPN нашри Пеп Гвардиоланинг сўзларига таяниб хабар берди.

“Манчестер Сити”га келганимдан бери ҳар ой 50 нафар футболчи билан шартнома имзолашимиз ҳақида гапиришади. Эрлинг Холанд? Мен бошқа жамоадаги футболчини муҳокама қилишни тасаввур қила олмайман. Олдинда “Боруссия Дортмунд” ва бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди. Мавсум охирида трансфер ойнаси очилади ва кейин кўп нарсага ойдинлик киритилиши мумкин. Мен ўтган йили бизга кейинги 5-6 мавсум учун ҳужумчи кераклигини айтган бўлишим мумкин. Аммо муваффаққият ёки омадсизлигимизни ҳужумчимиз бор-йўқлиги билан боғлайдиган одам эмасман”, деган Гвардиола.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 29 та ўйиндан сўнг, 70 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.8
t
×