Гвардиола дунёнинг энг зўр клубини айтди. Бу “Манчестер Сити” эмас
Спорт
−
10 Февраль 2022
7674Хосеп Гвардиола ўз жамоасини дунёнинг энг яхшиси деб атамади
Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола ўзи бошқараётган “Манчестер Сити”ни дунёнинг энг яхши клубии деб аташни истамади, бироқ у жамоасини яхши ишлаганини тан олди.
24-турда “Манчестер Сити” Рияд Маҳрез ва Кевин Де Брюне томонидан урилган голлар эвазига “Брентфорд”ни мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг, “шаҳарликлар”нинг 2021-2022 йил мавсумда тўплаган очколари сони 60 та етди. Бу 2-ўриндаги “Ливерпуль” жамоасидан 12 очкога кўпроқ.
“Брентфорд” қарши учрашувда кейин, журналистлар испаниялик мураббийдан чемпионлик пойгаси ҳақида фикрларини сўрашди: “Ливерпул”нинг захирасида иккита ўйин бор. Бундан ташқари, мавсум якунланишига яна 14 ўйин бор ва улар бугунгидан қийин бўлади”, деб чемпионлик кураши ҳали тугамаганлигини таъкидлади.
“Ҳаммада рақобат кучли. Бироқ 60 очко тўплаганимиз ҳайратланарли, биз ҳозиргача ажойиб натижаларга эришдик”, дейди Гвардиола.
Шунингдек матбуот анжуманида, “Брентфорд” устози Томас Франк “Манчестер Сити”ни дунёнинг энг кучли клуби деб атаган.
“Биз дунёнинг энг кучли жамоаси эмасмиз. Дунёнинг энг кучли жамоалари Чемпионлар лигасини ютган “Челси” ва “Ривер Плэйт” чунки улар Жанубий Америка чемпиони ҳисобланади. Биз учун муҳими эртанги кун. Уч кундан кейин, “Норвич”га боришимиз ва ғалаба қозонишимиз керак.
Ким зўр эканлиги мен учун аҳамиятсиз. Шунчаки хурсанд бўлинг ва ҳар куни яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилинг”, дея ҳамкасбининг сўзларига жавоб қайтарган Гвардиола.
"Шаҳарликлар" устози Европанинг энг нуфузли мусобақаси бўлган, Чемпионлар лигасида ҳам зафарли юришларини давом эттириш ниятида эканлигини ҳам билдириб ўтган.
“Бизда ҳозир 60 очко бор ва яхши позициядамиз. Бизнинг мақсадимиз, ЕЧЛда ҳам кейинги босқичга чиқиш. Ундан кейин, АПЛда чемпионликни ҳал қилувчи учрашувларда жанг қилиш. Мен буларни амалга оширишни хоҳлайман.
Дам олган футболчилар билан ҳам гаплашдим. Фақат овқат, дам олиш ва машғулот сабаби, уч кундан кейин Чемпионлар лигаси доирасида Португалияга сафар қиламиз. ЕЧЛга ҳамма тайёр бўлиши керак”, деган Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ нимчорак финали доирасида Португалиянинг “Спортинг” клуби меҳмони бўлади. Учрашув 16-феврал кунига белгиланган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси