Ғузорда эр собиқ хотинининг иккита машинасини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2020 15382 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti ва Nexia машиналари ёқиб юборилди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, тумандаги Совбоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.О. нинг собиқ турмуш ўртоғи Н.С. тунги вақтда яшаш уйига яширинча кирган. Шундан сўнг, у ҳовлидаги Lacetti ва Nexia русумли машиналарни ёқиб юборган.
Аниқланишича, Nexia’нинг иккала олд ғилдираги, Lacetti’нинг мотор қисми ва бир хонали уйнинг дераза пардаси ёнган.
Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь