Ғўзапоялар увол бўлмасин деб, мактабда ўқувчи қизларга нон ёпиш ўргатилмоқчи
Жамият
−
01 Март 2023
11282Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактабларда ўқувчи қизларга “Ҳаёт мактаби”дан дарс ўтилиб, уларга нон ёпишни ўргатиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Сирдарё садоси” Telegram каналида видео эълон қилинди.
“Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади. Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади”, деган Ботир Мирзақулов.
Ҳоким бунга сабаб сифатида эса далаларда ғўзапояларнинг қолиб кетаётганини кўрсатган.
“Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... “Уже” нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. “Уже” у авлод нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб бораяпти-да, камайиб бораяпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кеттику бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетаяпти”, дея айрим хотин-қизларнинг тандирда нон ёпмаётганидан нолиган ҳоким.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда ўқувчи қиз мактабга йўл узоқлиги сабаб қайиқда қатнаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15