Гўзаллик, ғурур, ғалаба! Пекин Олимпиадаси старт олди (фоторепортаж)

Спорт

image

Бугун, 4 февраль куни Хитой пойтахти Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик спортчи Комилжон Тўхтаев очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.

Парадни анъанавий тарзда Олимпия ўйинларининг ватани вакиллари – Греция спортчилари бошлаб берди. Россия вакиллари стадионга 46-рақам остида кирди. Мусобақа мезбонлари бўлган Хитой терма жамоаси парадни якунлайди. Олимпиадада 91 давлатдан келган 4 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам иштирок этмоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, БМТ Бош Ассамблеяси Президенти Абдулла Шахид, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳан Гебреесус ҳам “Қуш ини” миллий стадионда ўтаётган маросимга таклиф қилинган.

Маълумот учун, Олимпиаданинг ёпилиш маросими 20 февраль куни бўлиб ўтади. Пекиндаги ўйинларда 7 та спорт тури (15 та йўналиш) бўйича 109 та совринлар тўплами ўйналади. Шу тариқа Пекин икки Олимпиадага мезбонлик қилган дунёдаги биринчи шаҳарга айланди. 2008 йилда Хитой пойтахти ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг