Гўшт, балиқ ва картошка ҚҚСдан озод қилинди
Жамият
−
26 Октябрь 2021
8414Ўзбекистон Президенти "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь