Ғуломжон Самадов Президент Администрациясидаги лавозимлардан бирини эгаллади

Жамият 5459
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Унга кўра, Халқаро пресс-клуб продюсери, журналист Ғуломжон Самадов Президент Администрациясининг тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган. 

Шунингдек, Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган Дилноза Муродовна Зиямуҳамедова Президент Администрациясининг оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Шунингдек, бугуннинг ўзида Ҳукумат қарори билан блогер Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – ЎзА директори ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 2.8
t
×