Гулнора Каримовага пора беришда айбланганлар оқланди

Олам 11483
image

Бугун, 15 февраль куни Швецияда Стокгольм уезд суди Telia компанияси раҳбарияти таркибида бўлган шахсларга қўйилган айбловларни бекор қилди. Улар қаторида компаниянинг собиқ бош директори Ларс Нюберг ва собиқ директор ўринбосари Теро Кивисаари бўлган.

Ларс Нюберг ва Теро Кивисаари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага мамлакат коммуникация бозорига кириш учун пора берганликда айбланаётганди.

Можаро бир неча йиллар аввал Telia 2004-2012 йилларда Ўзбекистон ҳукумати билан боғланган сохта компанияларга 800 млн долларўтказгани маълум бўлганда бошланган. 

Швейцария прокуратураси 2012 йилда пора эвазига Гулнора Каримова ҳимоясига ўтган компанияларга қарши текширув ишларини бошлаганди. Кейинроқ, Швеция, Франция, Нидерландия ва АҚШ жараёнга қўшилгандилар. Тергов маълумотига кўра, йирик телкомуникация компаниялари – Telia, Vimpelcom ва МТС Каримовага кўп миллионлик пора берган ва маҳаллий бозорга кириб борган. Поранинг умумий миқдори 1 миллиард доллардан ошган. Аввалроқ, Telia компаниясига 2016 йилда 1,25 евро жарима солинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 5 декабрь куни шведларнинг Telia компанияси Ўзбекистондаги Ucell алоқа операторидаги ҳиссаларини сотганди. Компания ҳиссалари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига сотилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 2.0
Будьте в курсе событий!
×
×