Гулистонлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг таълимни ривожлантиришга оид ташаббусларини юксак баҳолашди
Жамият
−
15 Октябрь
1720Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳайитов сирдарёлик сайловчилар билан учрашди. Тадбирда партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Учрашувда Актам Ҳайитов Ўзбекистонда камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ҳажмини ҳар йили 30 фоизга ошириб бориш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини қайд этди. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монополь соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиянинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаси экани айтиб ўтилди.
Тадбир қатнашчилари давлат ташкилотларидан мустақил бўлган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришиш, ёшларнинг “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этиш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакат таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.
Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришлари таъкидланди.
LiveБарчаси