Гулистондаги портлашда бир киши жароҳатланди

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 7 октябрь куни соат 08:13 атрофида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Гулистон кўчасида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони портлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди. Унда қайд этилишича, воқеа жойига зудлик билан вилоят ҳокими, вилоят прокурори, ДХХ, ИИБ, ФВБ, ССБ бошлиқ ва ходимлари етиб келиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган. 

Айни вақтда ҳамкор ташкилотларнинг тезкор-қидирув ва қутқарув кучлари тўлиқ жалб қилиниб, салбий ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда.

Салбий ҳолат оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган 1 нафар фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ётқизилиб, керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда, портлаш натижасида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Мажмуадаги беморлар РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ жойлаштирилиши таъминланган, мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган (бино бузилиши ва йирик талофатлар мавжуд эмас).

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё портлаш Гулистон

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг