Гулистондаги коронавирус беморларини тақсимлаш марказида портлаш юз берди

3-саҳифа 15917
image

Бугун, 7 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида кули гумбирлаш эшитилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, ҳодиса соат 08:13 да Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида содир бўлган.

Спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. 

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб,  фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 752
Рейтинг: 3
t
×