Гулистондаги дорихонада жанжал юз берди
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2022
15766Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳридаги дорихоналардан бирида тунда босқинчилик юз бергани, сотилиши тақиқланган дори сўралгани ва бир кишини босқинчилар машинага тиқиб олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 декабрь куни содир бўлган.
Олиб борилган суриштирув маълумотларига кўра, фуқаро Д.Р. турмуш ўртоғи бетоблиги сабабли керак бўлган дорини дўстлари олдида сўрамаслик учун фармацевтдан яқинроқ келишини талаб қилган. Шу вақтда улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
“Процессуал ҳаракатлар якунига кўра, айбдорларга қонуний чора кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси