Гулистонда ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган хайдовчи қўлга олинди
Жамият
−
12 Февраль 2021
3490Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган хайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 27 январь куни соат 15:00 да, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 3-мавзе ҳудудида жойлашган жарима майдончасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ф. сафдор Ш.А. га Labo русумли автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериш ва расмийлаштирилган маъмурий баённома йўқ қилиши эвазига пора таклиф қилган.
Ҳайдовчи одим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан, жарима майдончасининг қоровул хонасида 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган. Фуқаро ўша вақтда тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, А.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси