Гулистон туманида “замҳоким” пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
29 Апрель 2021
8756Жорий йилнинг 27 апрель куни Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари 400 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, фуқаро М.К.нинг аризасига асосан БП ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ДХХнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида вилоят ҳудудий “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. М.К.дан “Юлдуз” массивида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олишга ёрдам бериши эвазига 400 доллар олган вақтида, ушланган.
Шундан сўнг, М.Х.нинг пушаймонлик аризасига асосан шу куни тезкор тадбир давом эттирилиб, Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари Б.С. М.К.ни “Юлдуз” массивида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уйлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам бериши эвазига 400 АҚШ долларини М.Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
28 апрель куни Департаментнинг туман бўлими томонидан вилоят ҳудудий “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан ҳамда Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари Б.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.С.га “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь