Гўдак фарзандини қийнаган эркак гаров эвазига озод этилдими?

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Жиззах шаҳрида гўдак фарзандини қийнаган эркакка нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда эркак тегишли моддаларга кўра, қамоқда сақланмоқда. Ижтимоий тармоқда унинг гаров эвазига озод этилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Маълум қилинишича, эркакка нисбатан Жиззах шаҳар ИИБ томонидан 2023 йил 21 декабрь куни Жиноят Кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми "а,б" бандлари, 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланиб, ҳибсда сақланмоқда. 

Шу билан бирга, эркак томонидан боланинг онасига муттасил тазйиқ ўтказиб келингани инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда онага ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзандининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг