Gucci савдоси “ўлди”. Бренд эгаси юздан ортиқ дўконларни ёпди
Олам
−
16:35 708 2 дақиқа
Gucci брендининг савдоси уч йилдан ортиқ вақтдан бери пасайишда давом этмоқда. Бренд эгаси бўлган “Керинг” гуруҳи йил охиригача 125 та дўконини ёпишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг учинчи чорагида Gucci савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайиб, 1,29 миллиард еврoни ташкил этган. Гуруҳнинг умумий даромади ҳам 1 фоизга пасайган.
Нашрга кўра, Gucci савдосининг пасайишига, айниқса, Хитойда харидорлар оқимининг камайиши сабаб бўлмоқда. Шимолий Америкада ҳам бренд савдоси бироз қисқарган. Вазиятни яхшилаш учун компания маркетинг ва мижозларга хизмат кўрсатишга кўпроқ маблағ сарфламоқчи.
“Керинг” ҳозиргача 105 та дўконини ёпган. Йил охиригача бу кўрсаткични 125 тага етказиш режалаштирилган.
Компания бош директори Лука де Мео “Керинг”нинг фойда маржасини 2025 йилдаги 11,1 фоиздан ўн йиллик охиригача икки баравар оширишни мақсад қилган. Бунинг учун харажатларни камайтириш, савдо тармоғини қисқартириш ва таъминот занжирларини соддалаштириш кўзда тутилган.
Бироқ таҳлилчилар фақат харажатларни қисқартириш брендларга бўлган қизиқишни қайта тиклаш учун етарли бўлмаслиги мумкинлигини айтмоқда. Хусусан, Gucci ижодий директори Демна брендни қайта оммалаштиришга уринаётган бир пайтда компаниядаги босим ҳам ортмоқда.
Маълумот учун, “Керинг” компанияси Gucci, Saint Laurent ва Balenciaga каби йирик мода брендларига эгалик қилади.
Live
Барчаси