Грузиянинг МДҲдан чиқиб кетгани нотўғри бўлгани айтилди
Олам
−
18 Август 2019
4512Грузия парламентининг собиқ спикери, мухолифат етакчиси Нино Буржанадзенинг айтишича, Тбилиси 10 йил олдин хатога йўл қўйиб, МДҲни тарк этган. Бу ҳақда Взгляд хабар бермоқда.
“Мен мамлакатнинг МДҲдан чиқишидан ҳеч қандай фойда кўрмаяпман. Грузия эшикни қарсиллатиб ёпди. Сиёсатда бундай қарорлар ҳеч қандай фойда келтирмайди", деди Буржанадзе.
Унинг қўшимча қилишича, Грузияга тааллуқли "барча муаммоларни ҳал қилиш" ва Ҳамдўстлик раҳбарларини тушуниш учун МДҲдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш керак.
"Грузия ўз қарори билан хатога йўл қўйди, чунки унинг жамиятда мавжудлиги унинг суверенитетини бузмади. Бу фақат сиёсий қадам бўлиб, энди биз Россия ҳукмронлик қиладиган соҳадан чиқиб кетганимизни кўрсатди”, дея қўшимча қилди Буржанадзе.
Эслатиб ўтамиз, Грузия 2009 йил 18 августда МДҲдан расман чиқиб кетди.
LiveБарчаси