Грузиялик Олимпиада совриндорлари қанча мукофот пули олиши очиқланди
Спорт
−
17 Июль
10975Грузия ҳукумати Париждаги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар учун 1 миллион лари (370 минг доллар) миқдорида мукофот белгилади. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе баёнот берди.
“Анъанага кўра, Олимпия ўйинлари олдидан мукофот пуллари белгиланади ва бу ҳолатда Грузия ҳукумати томонидан Олимпия чемпионлари учун 1 миллион лари, кумуш медаль учун ярим миллион лари (185 минг доллар) ажратилади. Бронза медали соҳиблари учун эса 250 минг (92 минг доллар) берилади”, дейди Кобахидзе.
26 июлдан 11 августга қадар Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Грузиядан 28 нафар спортчи иштирок этади. Улар орасида Олимпия чемпионлари – оғир атлетикачи Лаша Талахадзе, дзюдочилар Лаша Шавдатуашвили ва Лаша Бекаури, шунингдек, Олимпиададаги иштироклар сони бўйича рекордчи, 1988 йилги Сеул ўйинлари ғолиби, тўппончадан отиш бўйича Нино Салуквадзе тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаларида қатнашади. Париж-2024 Салуквадзе учун 10-Олимпиада бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь