Грузияда яшин уриши оқибатида 500 дан ортиқ қўй ҳалок бўлди (видео)

Олам 6547
image

Кеча, 13 август куни Грузияда чақмоқ чақиши натижасида ярим мингдан ортиқ қўй ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Life” нашри хабар берди.

Воқеа Грузиянинг Ахалкалаки шаҳри ҳудудидаги Диди-Абули тоғида юз берган. Яшин оқибатида яйловдаги 530 та қўй бир вақтда нобуд бўлган. Шунингдек, ушбу ҳудуддаги бошқа чўпонлар ҳам бир қанча йўқотишларга учраган.

Тамбовка қишлоғида яшовчи Николай Левановнинг айтишича, унинг ҳам 600 та қўйи бўлган ва у яна 1500 мингга яқин қўйни қўшни Кахетии вилоятидан боқиш учун олиб келган.

Хабар берилишича, чўпонлар ўлик ҳайвонлар жасадларини  тоғдан тушира олишмагани сабабли, ўша ернинг ўзида ёқиб юборишга қарор қилишган.

Маълумотларга кўра, яйлов эгаси ушбу йўқотишлар учун маҳаллий ҳокимиятга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда йўқотишларни баҳолаш учун Ахалкалаки мэрияси ҳузурида комиссия тузилди.

Қайд этилишича, Грузияда битта қўйнинг нархи 110-115 доллар атрофида. Умумий ҳисобда зарар 61 минг долларга тенг.

 

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3
t
×