Грузия ЕИга кириш учун ҳамма нарсани қилишга тайёр

Олам

image

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни мамлакат Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини олиш учун барча ислоҳотларни амалга оширишига ишонтирди. Бу ҳақда Грузия ҳукумати Матбуот хизмати Гарибашвилининг Прагадаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити доирасида фон дер Ляйен билан учрашуви якунлари бўйича маълум қилди. 

“Грузия ЕИга аъзо бўлиш йўлидаги навбатдаги қадамни қўйиш ва Европа Иттифоқига номзод мақомини олиш учун ҳамма нарсани қилаётгани қайд этилди. Шу мақсадда Грузия Европа Комиссияси томонидан белгиланган 12 та устувор йўналишни зудлик билан амалга оширишга киришди”, дейилади хабарда. 

Гарибашвилининг таъкидлашича, бу жараён инклюзив бўлиб, унда ҳукуматнинг барча тармоқлари, мухолифат партиялари ва фуқаролик жамияти иштирок этиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Грузия парламентида айнан шу мақсадда ишчи гуруҳлар тузилган. 

Учрашувда Россиянинг Украинадаги тажовузи ва унинг Грузия, минтақа ва бутун дунёга таъсири ҳақида ҳам сўз борган. Матбуот хизмати таъкидлаганидек, Бош вазир Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказда тинчликни таъминлашга уринишлари ва Грузиянинг бу ишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигига алоҳида эътибор қаратган. 

Томонлар, шунингдек, транспорт, энергетика ва рақамли соҳаларда Грузия ва ЕИ ўртасидаги яқинлашувни муҳокама қилишди. 

Гарибашвилининг ўзи Еврокомиссия президенти билан учрашувни “жуда самарали” деб атади.  

“Урсула Урсула фон дер Ляйен билан Европа қитъаси хавфсизлиги келажаги бўйича жуда самарали учрашув. Мен Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бергани учун Европа Комиссиясидан миннатдорман. Грузия Европа келажагига интилмоқда!”, деб ёзади Грузия Бош вазири ўзининг Twitter’даги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен Ираклий Гарибашвили

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг