Грузия терма жамоасига 10 миллион доллар мукофот берилди

Спорт

image

Грузия терма жамоаси футболчилари Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиққани учун ваъда қилинган 30 миллион доллар пул мукофотидан 10 миллион долларини олиб улгурди. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.

“Гуруҳдан чиқиш учун белгиланган дастлабки 30 миллион доллар аллақачон терма жамоага ўтказилди ва терма жамоа футболчилари билан бўлиб ўтган учрашувда биз уларга навбатдаги ўйиндаги ғалаба учун мукофот пуллари тақдим этилишини эслатдик”, дейди Кобахидзе.

26 июнь куни Грузия терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Португалия терма жамоасини мағлуб этди (2:0) ва турнирнинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. 1/8 финалда грузияликлар 30 июнь куни Испания билан тўқнаш келади.

Қайд этилишича, жамоа плей-оффдаги ҳар бир ғалаба учун 30 миллион доллар мукофот пули олади. Бундан ташқари, Кобахидзе айтганидек, Грузия ҳукумати футбол жамоасига тарихда илк бор Европа чемпионати финал босқичига чиққани учун 3 миллион доллар ажратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Грузия Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг