Грузия парламенти мамлакатнинг янги Бош вазирини тасдиқлади

Олам

image

Грузия парламенти навбатдан ташқари ялпи мажлисда Вазирлар маҳкамасини иккинчи марта бошқараётган Иракли Гарибашвили раҳбарлигидаги мамлакат янги Ҳукуматини тасдиқлади. Учрашув Грузия парламентининг Facebook саҳифасида трансляция қилинди.

“89 тарафдор, иккитаси қарши. Грузия парламенти ишонч билдирди”, дейди парламент спикери Арчил Талаквадзе. 

Шундай қилиб, Иракли Гарибашвили Грузияга иккинчи марта Бош вазир бўлди.

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси парламентдаги 150 ўриндан 90 тасини эгаллаб турибди, ишонч билдириш учун 75 овоз керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг аввалги бош вазири Георгий Гахария 18 февраль куни расмийларнинг мухолифат лидери Ника Мелияни ҳибсга олишга уриниши туфайли ўз жамоаси билан келиша олмагани сабаб истеъфога чиқишини эълон қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг