Грецияда “хавфли материаллар” олиб кетаётган Украина самолёти ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Украинанинг “Меридиан” авиакомпаниясига тегишли Ан-12 юк самолёти кеча, 16 июль куни кечқурун Греция шимолидаги Кавала шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Associated Press” маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Самолёт Сербиядан Иорданияга учаётган эди. Ҳалокатдан сал аввал учувчи маҳаллий авиадиспетчерларга двигателлардан бирида муаммо борлиги ҳақида маълум қилган ва фавқулодда қўнишга рухсат сўраган. Самолёт ҳалокатга учрагунга қадар маҳаллий аҳоли осмонда оловли шарни кўрган. Самолёт аэродромдан 40 километр узоқликда қулаган.

“Катимерини” газетасининг ёзишича, манбаларга кўра, бортда саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, самолётда портловчи модда эканлиги тахмин қилинаётган 12 тонна “хавфли материаллар” бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ҳалокатдан кейин икки соат давомида портлаш овозларини эшитишган. Ҳалокат содир бўлган жойга энг яқин аҳоли пунктларида яшовчилардан уйларининг деразаларини тун бўйи ёпиқ сақлаш, кўчага чиқмаслик ва ниқоб тақиш сўралган. Расмийлар самолётда хавфли кимёвий моддалар бўлган-бўлмаганини билишмайди. Ўт ўчириш бўлими ҳалокат содир бўлган ҳудудни ўраб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг