Грецияда ҳибсга олинган рус танкери озод қилинади – ОАВ

Олам 7389
image

Эвбея ороли яқинидаги Каристос кўрфазида ҳибсга олинган Россия байроғи остидаги “Pegas” танкери Грециянинг Жиноий  даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бошқармасининг янги буйруғига асосан озод қилинади. Бу ҳақда “Kathimerini” газетаси хабар берган. 

“Россия байроғи остида сузган “Pegas” танкери Жиноий  даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бошқармасининг янги буйруғига биноан озод этилиши керак.  Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бир қисми сифатида Каристос кўрфазида қўлга олинган танкер озод қилиниши зарур”, дейилади газета хабарида. 

Маълумот ўрнида, механик шикастланиш туфайли танкер Пелопоннесга кузатиб қўйилган, у ерда нефть бошқа танкерга қайта юкланиши керак бўлган, бироқ ёмон об-ҳаво туфайли кема Каристос яқинида лангар қўйган. Бу порт маъмурияти қарори билан амалга оширилган. Ҳибсга олиш ҳақидаги қарор унинг юкига эмас, балки фақат кемага тегишли бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни Греция ҳукумати Россия байроғи остидаги “Pegas” танкерини Эвбея ороли яқинидаги Каристос кўрфазида, бортидаги 19 нафар россиялик денгизчи билан ҳибсга олганди.

 

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
t
×