Греция тарихида илк бор аёл киши Президент бўлди

Олам 1621
image

Греция Президенти сифатида илк бор аёл киши - Катерина Сакелларопулу сайланди. У бунгача Олий маъмурий суд раиси сифатида ишлаб келган.

Сакелларопулу учун 261 депутат овоз берди, 33 бетараф қолди. Сайлов учун 200 та овоз етарли эди. Греция парламент республикаси ҳисобланади. Шу боис мамлакат Президентининг ваколатлари чекланган. Асосий ҳокимият Бош вазирга тегишли.

Катерина Сакелларопулунинг қасамёд маросими 14 март куни бўлиб ўтади. Амалдаги президент Прокопис Павлопулоснинг ваколати 13 мартда тугайди.

Маълумот ўрнида, Катерина Сакелларопулу 1956 йилда Салоникида туғилган.

1978 йилда Aфина университетининг юридик факультетини тамомлаган. 1989 йилдан 1990 йилгача Сорбонна университетида конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ бўйича аспирантурада ўқиган.

1982 йилда у Грециянинг энг юқори маъмурий суди - Давлат Кенгашининг маърузачиси этиб тайинланган. 1988 йилда лавозимга тайинланган. 2000 йилда маслаҳатчи, 2015 йилда Давлат кенгаши вице-президенти. 2018 йилнинг октябрь ойида Давлат кенгаши раиси лавозимини эгаллаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×