Гренландияда 70 йилда илк бор ёмғир ёғди
Олам
−
21 Август 2021
5093Гренландияда 70 йил ичида биринчи марта ёмғир ёғди. Ушбу табиат ҳодисаси оролда сўнгги бор 1950 йилда қайд этилган эди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳарорат ўн йил ичида бор йўғи уч марта нол градусдан ошган. Ёмғир ёғиши натижасида муз юзасига етти миллиард тонна сув тушган.
Бу эса оролдаги музларнинг рекорд миқдорда эришига сабаб бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, йўқотилган муз ҳажми бир йиллик кўрсаткичдан етти баравар кўп.
“Охирги 10 йил ичида об –ҳавонинг тез-тез ўзгариши шу жумладан музларнинг эриши, кучли шамол ва ёмғирни одатий ҳол деб бўлмайди. Бу ҳодисалар тобора кўп кузатиляпти”, дейди гренландиялик тадқиқотчи.
Маълумот ўрнида, Гренландияда 1992 йилдан 2018 йилгача музнинг эриши тезлиги 7 баробар ошган, шунинг учун ХХИ аср охирига келиб оролдан эриган сув Жаҳон океани сатҳининг кўтарилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
LiveБарчаси