Greenwich: қалб парвози учун кенглик
Бизнес
−
23 Июнь 2021
7762Golden House Британия квартали Greenwich'дан хонадон харид қилувчи мижозлар учун мисли кўрилмаган янгилик тайёрлаб қўйди. Энди сиз кенг майдонга эга хонадонларни манфаатли нархларда харид қилишингиз ва 208 млн сўм тежаб қолишингиз мумкин.
Катта майдонга эга кўчмас мулк — бу нафақат кенглик ва хонадонлар лабиринти, балки табиий ёруғлик ва тоза ҳавога тўла бўлган тасаввур парвози учун улкан майдон ҳамдир. Greenwich катта оилалар учун 92 дан 174 квадрат метргача бўлган йирик ҳажмдаги хонадонларни тақдим этмоқда. Кўзингизни юминг ва янги, шинам ҳаёт учун кўплаб қизиқарли хоналар режалаштириш мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. Мажмуа аҳолисини ҳар куни эркинлик ва хонадон кенгликларида сукунатда бўлиш имконияти кутмоқда. Энди эса батафсил...
Ёруғлик ҳақида яна бир оғиз сўз
Greenwich'даги катта хонадонларнинг асосий афзаллиги — бу хонадонларнинг ноёб тарҳлари ва панорамали деразаларнинг кўплиги. Эркин майдон табиий ёруғликка тўла, бу эса ўзгача илиқ муҳит яратади ва шинамлик ҳиссини беради. Мажмуа аҳолиси тўрт девор ичида яшаш нима эканлигини батамом эсдан чиқаради, негаки Greenwich'даги ҳар бир хонадон алоҳида бир оламдир.
Деразалар сони кўплиги туфайли девелопер уйнинг ҳар бир бурчагини мўъжизавий ёруғлик билан тўлдиришга муваффақ бўлди. Лойиҳа муаллифлари деразалар, балконлар ва лоджиялар жойлашувида қурилишнинг замонавий тенденцияларига асосланганлар. Британия кварталининг ҳар бир объекти “ҳеч қандай қоронғу ҳудудларсиз” тамойили асосида амалга оширилган.
Орзудаги хонадонлар
Ҳар ким қачондир ўзининг (эрталаблари навбатда турмаслик ва бир соат аввалроқ уйғонмаслик учун) иккита санузелли, шахсий кутубхонали ва гардеробли мукаммал хонадонини тасаввур қилган. Greenwich'даги хонадонлар кенглиги айнан мана шу орзуларни рўёбга чиқариш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Сизнинг ҳар қандай қизиқишларингиз эндиликда ўз маконига, ўз хонасига эга бўлиши мумкин.
Катта оила учун байрамона стол ажойиб совға бўлади, негаки унда нафақат яқинларингиз, балки янги уйингизга ҳавас қиладиган меҳмонларга ҳам жой топилади. Оила боши ўзига алоҳида иш кабинетини яратиши, қўшни хонани эса ўйин ёки спорт машғулотлари учун мослаши мумкин. Шундай қилиб, бир қанча мукаммал вариантларни тасаввур қилиб кўриш имкони бор. Аммо вариантларга шўнғиб кетишга ва ёстиқлар рангини танлашга шошилманг — Golden House савдо офисида жойлашган шоурумни томоша қилишни ва бўлажак уйингиз ҳақида тасаввур ҳосил қилишни тавсия қилади. Шоурумда ҳар бир хона қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлигини ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин.
Катта хонадонлар нафақат бир неча ваннахоналари билан, балки йирик лоджиялари билан ҳам машҳур. 3-4 хонали хонадонлар лойиҳасида 4,13 дан 20 квадрат метргача бўлган лоджиялар кўзда тутилган.
Британча жозиба
Golden House'нинг ушбу ноёб лойиҳаси инглизча классик услубда амалга оширилган. Ғиштли фасад қишда иссиқликни ва ёзда салқинликни сақлаш имконини беради. Шунингдек, муаллифлар хонадонларни шундай лойиҳалаганки, хонадонларда икки тарафлама шамол ҳаракати инобатга олинган ва ҳар бир бурчакка тоза ҳаво етиб боради. Катта лоджиялардан ташқари хонадонларда автомобиллар учун ёпиқ бўлган сояли ҳовлиларга қараган осма балконлар ҳам бор. Ҳовлига машиналар киритилмайди, натижада аҳоли учун ҳотиржамлик ва болалар учун хавфсизлик таъминланади.
Ўз орзуларига эга мижоз ўзининг барча ғояларини рўёбга чиқариши учун бизнес тоифасидаги хонадонлар таъмирсиз тақдим этилади. Кўчмас мулк ғиштли ички деворлар билан ва сувоқ ҳолида топширилади. Шу билан бирга, хонадонлар энергия тежовчи замонавий деразалар билан жиҳозланади, илиқликни таъминлаш мақсадида эса девелопер икки контурли қозонлар ва иситиш радиаторларини ўрнатади. Темирли кириш эшиги калитини қўлга киритинг ва ниҳоятда шинам ҳаётга қадам босинг!
Оилавий квартал сизнинг бахтли ҳаётингиз учун мукаммал ҳудудга айланади. Бунинг устига, айни дамда 4 ва ундан кўпроқ хонали хонадонларни 100% тўлов билан харид қилишингиз ва камида 208 млн сўм миқдорида чегирмани қўлга киритишингиз мумкин. Шоурумни намойиш этиш ва орзунгиздаги хонадонни топишга ёрдам бериш учун сизни савдо офисларида кутиб қоламиз!
Greenwich билан шинам ҳаёт оламига шўнғинг!
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь