Green Card натижалари бўйича Ўзбекистон дастлабки учликдан жой олди

Жамият

image

Ўзбекистон Green Cardни энг кўп олган давлатлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, бу йил энг кўп ғолиб бўлган давлатлар рўйхатида биринчиликни Миср эгаллаган (5 529). Иккинчи ўринда Жазоир 5 526 ғолиб билан пешқадамлик қилган. Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган (5 511). 

Шунингдек, кейинги ўринларда Эрон (5 506) , Украина (3 808), Арманистон (3 525) ва Туркия (3 383) бормоқда. 

Рўйхатда Марказий Осиё давлатларидан ҳам кўп сонли фуқаролар ғолиб бўлганлиги келтирилган. Унга кўра,  Қозоғистон (1 978), Қирғизистон (2 846), Тожикистон (2 485), Туркманистон (555).

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Байден ўйинда иштирок этувчи ғолиблар сонини эндиликда 80 000 тага етказиш истаги борлигини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, Green Card лотореяси АҚШда чет эл фуқароларига яшаш ва ишлаш имконини берувчи махсус лойиҳадир. Ушбу дастур 1990 - йилдаги Иммиграция қонуни асосида ташкил этилган ва ҳозирда “Иммиграция ва фуқаролик тўғрисида”ги қонун билан белгиланган қоидалар асосида олиб борилади.

Давлат департаменти лотерея ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

827

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг