“Grammy” мукофотида 5 та янги номинация пайдо бўлди

Маданият-санъат 2104
image

“Grammy” мукофотларини топширувчи АҚШ овоз ёзиш санъати ва фанлари миллий академияси бешта янги номинация жорий этилишини эълон қилди. бу ҳақда академия сайтида хабар қилинган.

Келгуси йилдан бошлаб “Grammy” мукофотлари қуйидаги номинацияларда тақдим этилади:

•    Энг яхши қўшиқ муаллифи (мукофот ижрочи ёки продюсер бўлмаган “энг самарали” қўшиқ муаллифларига топширилади);

•    “Алтернатив” жанрида энг яхши ижро;

•    “Американа” жанридаги энг яхши ижро;

•    Видео ўйинлар ва бошқа интерактив медиа учун энг яхши саундтрек;

-    Энг яхши шеърий албом (мусиқали ёки мусиқасиз шеър ижроси альбоми учун).

Бундан ташқари, алоҳида хизмати учун янги “Ижтимоий ўзгаришлар учун энг яхши қўшиқ” мукофоти пайдо бўлади. Мукофот “жорий ижтимоий муаммога бағишланган ва тушуниш, тинчлик ўрнатиш ва ҳамдардликни тарғиб қилувчи қўшиқлар” учун топширлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.2
t
×