Ғояларнинг ечими қандай бўлади? – Гулноза Саттарова

Жамият

image

Сайлов кампаниясида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини бирламчи ўрганиш, барча партиялар томонидан илгари сурилган ғоялар ва шиорларда асосий урғу ижтимоий ҳамда иқтисодий масалаларга берилганини кўрсатади.

Чунончи, номзодларнинг сайловолди дастурларида бандлик, нархлар ўсиши, минимал ойлик иш ҳақи, таълим, соғлиқни сақлаш, коррупция ва шу каби масалалар марказий ўринни эгалламоқда. Умуман олганда, бундай ёндашув сайловчи учун энг тўғри ҳисобланади. Шу билан бирга, сиёсий партия томонидан тақдим этилаётган сайловолди дастурида имкон қадар барча соҳаларни қамраб олинган режалар ва вазифалар бўлиши мақсадга мувофиқ.

Афсуски, биз барча сиёсий партиялар сайловолди дастурида бунга эришилганини кўролмадик. Масалан, “Адолат” СДП сайловолди дастурида давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлашни ривожлантиришда, коррупцияга қарши курашишда илмий ёндошувни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, халқимизга энг яқин бўлган “Маҳалла”га эътибор четда қолиб кетган. Худди шундай, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият кучайтириш ишлари ҳам сайловолди дастурининг эътибор марказида эмас. Ваҳоланки, партия томонидан илгари сурилаётган “Ижтимоий адолат” шиори фуқаролардан айнан кучли ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни талаб этади.

Гулноза Саттарова,
Олий Мажлис ҳузуридаги
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг