Горбачёв ва Рейган изидан: Путин ва Байден Исландияда учрашиши мумкин

Олам 4908
image
-

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жозеф Байден Исландия пойтахти Рейкьявикда учрашиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, Прага (Чехия), Любляна (Словения) ёки Баку (Озарбайжон) ҳам Россия ва АҚШ президентлари ўртасидаги учрашув жойи сифатида кўрилмоқда.

Аввалроқ, Жо Байден Владимир Путинни шахсий учрашувга таклиф қилган эди. Кўп ўтмай эса, Финляндия Президенти Саули Ниинистё саммитни Хелсинки томонидан ташкил этишга тайёрлигини эълон қилган эди.

Маълумот ўрнида, 1986 йилда СССР раҳбари Михаил Горбачёв АШҚ Президенти Рональод Рейган билан айнан Рейкьявикда учрашган. Шундан сўнг совет-америка муносабатларидаги кескинликни юмшатиш йўлидаги муҳим воқеа бўлган эди.

Сардор Нурматов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 2.8
t
×