Google Россиядаги баъзи серверларини тўхтатяпти

Технология

image

Google бир нечта рус провайдерларига ўз хизматларини, шу жумладан YouTube контентини юклашни тезлаштириш учун ишлатиладиган Google Global Cache серверларига техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 26 май куни РБК телекоммуникация бозоридаги манбаларга таяниб хабар берди.

Бу маълумотни "Ордерком" юридик фирмаси раҳбари Дмитрий Галушко ҳам тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, Google'нинг шўъба корхонасидан Оренбургнинг “Радиосвязь” провайдерига йўлланган мактубда “юридик амалиётдаги ўзгаришлар туфайли” серверларнинг бир қисми ўчирилиши ва яқин орада компания ходимлари ускунани ўчириш учун провайдерга мурожаат қилиши айтилган.

Провайдерлар нима дейишди?

“Радиосвязь” вакили нашрга ушбу серверлар жорий йилнинг 19 май куни ўчириб қўйилгани ва бу ҳақда бир неча кундан кейин хабарнома келганини тасдиқлаган. Google серверни нега ўчиргани номаълум, аммо компания провайдерни жуда кичик деб ҳисоблагани тахмин қилинмоқда, чунки унга ўрнатилган Google Global Cache нисбатан оз миқдордаги трафик ўтказган.

Нашрнинг яна бир манбаси “МФТИ Телеком” провайдери Google'дан шунга ўхшаш огоҳлантириш олганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг