Google, Apple ва Meta... Россия 13 та IT компанияни блокламоқчи

Технология

image

Россиянинг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги федерал назорат хизмати (“Роскомнадзор”) Россияда филиалини очиши шарт бўлган IT компаниялар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Google, Apple, Twitter, TikTok ва Telegram ҳам бор. Бу ҳақда “Роскомнадзор”нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида келтирилган.

Қайд этилишича, рўйхатдан жами 13 компания ўрин олган. Улар:

•  Google
•  Apple
•  Meta (Facebook, Instagram ва WhatsApp)
•  Twitter
•  TikTok
•  Telegram
•  Zoom
•  Likeme (Likee)
•  Viber
•  Discord
•  Pinterest
•  Spotify
•  Twitch

Россия расмийлари томонидан илгари сурилаётган талабга кўра, ушбу компаниялар 2022 йилнинг 1 январига қадар Россияда ўз ваколатхоналарини очиши, “Роскомнадзор”нинг сўровларига жавоб бериши ва ўз сайтида махсус алоқа бўлим (форма) ташкил этиши лозим.

Шунингдек, “Роскомнадзор”га кўра, IT компаниялар сайтга трафик ҳисоблагичини ўрнатишлари ва Россия қонунчилигини бузадиган маълумотларни ўчиришлари керак.

Агар компаниялар талабларга риоя қилмаса, улар қидирув натижаларидан четлатилади. Бундан ташқари қисман ёки тўлиқ блокланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг