Гонконгдаги машҳур сузувчи ресторан денгизга чўкиб кетди

Олам 8735
image

Гонконгдаги машҳур сузувчи Jumbo Kingdom ресторани Жанубий Хитой денгизига чўкиб кетди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берган. 

Қайд этилишича, Гонконгнинг машҳур диққатга сазовор объекти бўлган Jumbo Kingdom "сузувчи саройи" деярли 50 йил турган бандаргоҳдан тортиб олинганидан бир неча кун ўтиб чўкиб кетган.

Ресторан менежерининг сўзларига кўра, "сузувчи сарой” Сиша ороллари ёнидан сузиб ўтаётганда “ноқулай шароитга” дуч келган ва кема ичига сув кириб кетган.

Экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, аммо кемани қутқаришга уринишлар муваффақиятсиз тугаган.

Маълумот ўрнида, тахминан 80 метр узунликдаги сузувчи Jumbo Kingdom ресторани қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида Гонконгнинг диққатга сазовор жойи бўлиб келган. У 3 миллиондан ортиқ меҳмонларга, жумладан, Британия қироличаси Елизавета II ва актёр Том Крузга хизмат қилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 448
Рейтинг: 3.1
t
×