Гонконгда ОАВ “қирғини” бошланди

Олам

image

Гонконгдаги сўнгги демократия тарафдорларидан бўлган оммавий ахборот воситаларидан бири “Stand News” полиция томонидан рейд ўтказилиб, юқори мартабали ходимлари ҳибсга олингани ортидан ўз фаолиятини тўхтатди.

Полиция нашрнинг амалдаги ва собиқ ходимлари бўлган етти кишини “фитна уюштирувчи материалларни чоп этиш”да айблаб, ҳибсга олган.

“Вазият тақозоси туфайли “Stand News” ўз фаолиятини дарҳол тўхтатмоқда”, дейилади ташкилотнинг Facebook’даги саҳифасида. 

Нашрнинг қўшимча қилишича, улар ўз сайтига бошқа маълумотларни жойламайди ва бугуннинг ўзидаёқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўчириб ташлайди.

Нашр бош офисида рейд ўтказиш учун ҳукумат томонидан 200 га яқин полициячи юборилган.

Гонконг полицияси ўз баёнотида, улар “тегишли журналистик материалларни қидириш ва қўлга олиш” ваколатига эга эканлигини таъкидлаган.

Маълум қилинишича полиция қидирув-тинтув натижасида офисга тегишли бир неча компьютер ва ҳужжатларни олиб кетган. Ҳибсга олинганлар орасида, 34 дан 73 ёшгача бўлган 3 нафар эркак ва 4 нафар аёл журналист бўлган. 

Сайтнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига нашр директори ўринбосари Ронсон Чаннинг бир неча полиция ходими томонидан олиб кетилаётгани акс этган видео лавҳа жойланган. Кейинроқ маълум бўлишича, жаноб Чан ҳибсга олинмаган, балки сўроқ қилиш учун маҳкамага олиб кетилган. 

Қайд этилишича, “Stand News”нинг ёпилиши кутилмаган ҳолат эмас. Бундан бир неча кун олдин Гонконгдфаги яна бир нашр “Apple Daily”нинг ёпилиши бошқа ахборот агентликлари учун сигнал бўлган.

Исми очиқланишини иштамаган нашр ходимларидан бири BBC’га берган интервьюсида нашр ўзининг ёпилишини тахмин қилиб, кутиб юрганини айтган. 

“Мен ҳамма хавфсизликда бўлишига умид қиламан. Матбуот эркинлиги жиноят эмас”, дея таъкидлаган манба. 

Аммо, ўзининг ва 60 нафар ҳамкасбининг ҳаёти хафсизликда экани ҳақидаги саволга у жавоб беришни истамаган. 

Гонгконг бир пайтлар Осиё матбуот эркинлигининг маёғи бўлган. Аммо кундан-кунга сони камайиб бораётган эркин наршлар ва веб-саҳифалар ортидан, мамлакат матбуотининг келажаги қандай кечиши ҳақида бир фикр билдириш жуда қийин бўлиб қолмоқда.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг