Гонконг сайловларини остин-устун қилган Хитой Ғарбнинг айбловларига жавоб қайтарди
Олам
−
21 Декабрь 2021
8401Кеча, 20 декабрь куни ўтказилган Гонконгади парламент сайловларида Пекин тарафдори бўлган партия ғалаба қозонди. Партия аъзолрига парламентдаги 90 фоиз ўрин насиб қилди.
Сайловдан олдин Хитой Гонконгнинг сайлов тизимига ўзгаришлар киритганди. Ўзгартиш асосида Пекинга сайловда номзодларни текширишга рухсат берувчи қоида ҳам қонунийлаштирилган.
Парламент сайловида рўйхатга олинган 4,2 миллион сайловчидан атиги 30,2 фоизи қатнашган. Бу Гонконг тарихидаги энг кам сайловчи қатнашган сайлов бўлгани айтилмоқда. Сайловда одамларнинг пассив иштироки, Хитойнинг сайлов тизимига аралашувига қарши халқнинг норозилик аломати дея баҳоланмоқда.
BBC га кўра, Пекинни танқид қилган аввалги қонунчилик палатаси аъзоларининг кўпчилиги ҳозир қувғинда ёки қамоққа олинган.
Ўзгартиришлар киритилиши ортидан дунёнинг йирик давлатлари сайлов натижаларини тан олмай, Хитойни Гонконгда демократияни заифлаштиришга уринишда айблашмоқда.
20 декабрь куни эълон қилинган сайлов натижалари ортидан, Буюк Британия, AҚШ, Канада, Aвстралия ва Янги Зеландия Ташқи ишлар вазирлари Хитой жорий қилган янги қоидаларни "Гонконгда демократияни заифлаштириб, ҳар қандай сиёсий мухолифатни йўқ қилишга уриниш" дея баҳолашди.
Бундан ташқари G7, “Катта еттилик” Пекинни “демократик қадриятлар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилувчиларга асоссиз зулмни” тўхтатишга чақирди.
Бугун, 21 декабрь куни Хитойнинг Aвстралиядаги элчихонаси ғарбнинг айбловларига жавобан, Буюк Британия, AҚШ, Канада, Aвстралия ва Янги Зеландия давлатларини Хитойнинг ички ишларига аралашмасликка даъват қилди.
"Гонконг Хитойникидир. Пекин ва Гонконг расмийлари, Гонконгнинг фаровонлиги ва барқарорлигини қандай таъминлашни яхши билишади ", дейилади элчихона хабарида.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь