Гондурасга тарихда илк бор аёл киши Президент бўлди

Олам

image

Кеча, 27 январь куни Гондурас пойтахти Тегусигальпада Хиомара Кастро мамлакат тарихидаги биринчи аёл Президент сифатида қасамёд қилди.

Демократ-социалистлар вакили бўлган Кастро ўтган йили коррупцияга қарши курашиш ғоялари илгари сурилган сайлов дастури орқали Президент сайловида ғалаба қозоган эди.

У халқига мамлакатда камбағалликка қарши курашиш ва аборт қилиш ҳуқуқини қонунийлаштириш ҳақида ваъда бермоқда.

“Мустақилликни қўлга киритганимизга 200 йил тўлди. Биз энди қўлимизга тақилган занжирлар ва анъаналарни парчалаяпмиз”, деган Касто инаугурация маросими чоғидаги нутқида.

Кастронинг номзоди кўрсатилган “Озодлик ва қайта тикланиш” (Либре) партияси 2021 йил ноябрдаги сайловларда мамлакатнинг собиқ Президенти Ҳуан Орландо аъзо бўлган “Миллий” партияни 14 та овоз билан ортта қолдирган. 

17 миллион (умумий сайловчиларнинг 51 фоизи) овоз тўплаган Кастро мамлакат тарихидаги биринчи аёл Президент ва энг кўп овоз олган номзод сифатида тарихга кирди.

4 боланинг онаси ҳисобланган 62 ёшли Хиамара Кастро, 19 ёшида бизнесмен ва сиёсатчи Мануел Зелаяга турмушга чиққан. Янги Президент илк фаолиятини эрининг бизнесини юритишдан бошлаган. 

Унинг эри Зелая 2009 йилда Гондурас Президенти этиб санланган аммо, кўп ўтмай ҳарбий тўнтариш оқибатида мамлакат раҳбарлигидан четлатилган. 

Кастро хонимнинг сиёсий фаолияти 2013 йилда эрини президентлик лавозимига қайтариш ортидан бошланган. У 2013 ва 2017 йилларда Гондурас Президентлигига ўз номзодини қўйган. 

Президент хоним, мамлакатда камбағаилликни қисқартириш, молиявий хавфсизликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишга ваъда берган. 

Янги Президент инаугурация маросимида АҚШ вице-президенти Камилла Ҳаррис ҳам иштирок этган. 

Ҳаррис янги Президентни қутлар экан, икки мамлакт Гонгурас иқтисодини яхшилаш ва коррупцияга қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилишини билдирган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг