Головкин ва Деревянченко боксдан четлатилди

Спорт 2727
image

Ўрта вазнда икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда унинг собиқ рақиби украналик Сергей Деревянченко боксдан четлатилди.

Уларнинг боксдан четлатилишини Нью-Йорк спорт комиссияси қабул қилган. Ҳозирча боксчилар қанча муддатга четлатилгани маълум эмас. Бунга ўхшаш четлатишлар боксда бўлиб туради.

Ҳар икки боксчи ҳам жароҳатлардан фориғ бўлиб, ўзига келиб олганидан сўнг четлатиш ҳақидаги қарор ўз кучини йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, Деревянченко ва Головкин ўртасидаги жангнинг биринчи раундида Сергей Головкининг кучли зарбасини ўтказиб юбориб, нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Иккинчи раундда эса украиналик боксчининг қоши ёрилди. Шундай бўлсада, жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди. 

Тўқнашувнинг катта қисмида устунликка эришган Головкинга ҳакамлар бир овоздан 114-113, 115-112, 115-112 ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, қозоғистонлик боксчи вакант бўлиб турган IBО, IBА камарларига эга чиқди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×