Голливуд актрисаси Сисели Тайсон вафот этди

Маданият-санъат

image

Америкалик актриса Сисели Тайсон кеча, 28 январь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актрисанинг менежери Ларри Томпсон унинг қариндошларига асосланиб хабар берган. 

"Мисс Сисели Тайсоннинг оиласи юракда оғриқ билан унинг бу дунёдан кетганини маълум қилади", деган Томпсон. 

Юлдузнинг ўлими сабаблари очиқланмаган. 

Маълумот ўрнида, кинодаги карьераси давомида Тайсон 150 дан ортиқ фильм ва сериалларда турли образларни гавдалантирган. 

1973 йилда у "Саундер" фильмидаги роли учун "Олтин глобус" ва "Оскар" мукофотига номзод бўлган.

Тайсон 1974 ва 1994 йилларда "Эмми" мукофотига сазовор бўлган. 

2018 йилда эса актриса кинодаги улкан хизматлари учун "Оскар" мукофотига лойиқ кўрилган.

У кинодаги улкан хизматлари учун "Оскар"ни қўлга киритган биринчи афроамерикалик аёл ҳисобланади.

Актриса "Винн Диксига миннатдорлик", "Хизматкор" каби фильмларда роль ижро этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сисели Тайсон

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар