Голливуд актёри суратга олишдаги фожиадан сўнг илк бор оммавий чиқиш қилди 

Маданият-санъат 6544
image

Кеча, 30 октябрь куни Голливуд актёри Алек Болдуин “Rust” фильми суратга олиш жойидаги фожиадан сўнг, ўзининг биринчи оммавий баёнотини берди. Актёр сураткашлар унинг оиласини тақиб қилишни бас қилишларини истамоқда. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Болдуин журналистларга қарата суратга олиш вақтида ҳалок бўлган оператор Галина Хатчинс унинг дўсти бўлганини таъкидлаган. У отишма ҳодисасини “триллиондан бир воқеа” деб атаган.

“Мен унинг турмуш ўртоғи билан алоқада бўлиб, унга ва унинг оиласига ўз ёрдамимни таклиф қилмоқдаман”, дейди актёр.

Шунингдек, у ҳалокатли воқеадан кейин суратга олиш вақтида ўқотар қуроллардан фойдаланишни чеклашдан “жуда манфаатдор” эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Голливуд актёри Алек Болдуин Нью-Мексико штатидаги Санта-Фе шаҳри яқинида бўлиб ўтаётган вестерн жанридаги "Rust" ("Занг") фильмини суратга олиш жараёнида тасодифан оператор Галина Хатчинс ва режиссёр Жоэл Соусни отиб қўйганди. Оқибатда 42 ёшда бўлган Галина Хатчинс олган жароҳатларидан вафот этган, 48 ёшли Жоэл Соус эса шифохонага ётқизилганди. 

Кейинчалик, Болдуин Галина Хатчинснинг ҳаётига зомин бўлган воқеани тергов қилишда полиция билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. У, шунингдек марҳумнинг оиласи билан алоқада эканини ва уларга ёрдам беришини айтди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 287
Рейтинг: 3
t
×