Golden House'дан тижорий майдонлар: девелопер сизга бизнес қуришга кўмаклашади

Реклама 2933
image

Golden House'ни бизнесингиз учун қайғурувчи компания сифатида таърифлаш мумкин. Ўзингиз ўйлаб кўринг: ниҳоятда қулай жойлашувлар, турли тоифага — премиум тоифасидан энг ҳамёнбоп тоифага мансуб майдонлар; офисингиз, ресторанингиз, дорихонангиз, дўконингиз учун пухта ўйланган жойлар. Бугун биз девелопернинг тадбиркорларга йўналтирилган барча таклифлари ҳақида сўз юритамиз.

Пойтахтда илк “А” тоифасидаги бизнес-марказ — Orient Business Center мана шу фахрий номга эга. Олой бозори ёнгинасидаги марказий жойлашув, ижарачилар учун ғоят қулай шароитлар, бинонинг замонавий ва ўзгача дизайни, шаҳар манзаралари ва бошқа афзалликлар бир ерда мужассам бўлган. Агар сиз келажакда ушбу марказнинг бирор офисида ишлаш бахтига муяссар бўлсангиз, унга муносиб баҳо бера оласиз. Маҳсулотлар харид қилиш, кийимларингизни кимёвий тозалашга бериш, ҳамкасблар билан тушлик қилиш ёки қаҳва ичиш, бош оғриғига дори сотиб олиш каби ишдан ташқари шахсий ишларингизни бажариш учун бинодан чиқиш керак бўлмайди. Буларнинг барчаси бинонинг ичидан жой олади. Майдонлар харид қилишни истасангиз, офислар сизни кутмоқда. Эътибор қаратишингиз керак бўлган жойи шуки, ушбу бизнес-марказида сотувда фақатгина 1 қават қолди.

The Business Park қурилишининг иккинчи босқичига старт берилди. Бу пойтахтнинг янги марказида, Махтумқули кўчасида жойлашган тижорий майдондир. Туман инфратузилмаси кескин суръатларда ривожланиб бормоқда, негаки бунга талаб катта. The Business Park концепцияси тадбиркорлар ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Таклиф қилинаётган майдонлар функционал, қулай ва ҳақиқий бизнес синовидан ўтган.

Golden House'дан Депо Mall — бу 57 минг квадрат метр майдонда қад ростлаган йирик савдо-кўнгилочар маркази бўлиб, ундан турли йўналишлардаги бизнес вакилларининг нуқталари ўрин эгаллайди. Агар сизда тайёр бизнес бўлса ва уни амалга ошириш учун қулай жой излаётган бўлсангиз, Депо Mall ажойиб ечим бўлади. 200 дан зиёд савдо нуқталаридан иборат марказ шу йилнинг ўрталаридаёқ илк меҳмонларини қабул қилади. Савдо марказида харидлар қилиш, овқатланиш, кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш мумкин. Марказ жойлашган Учтепа тумани аҳоли гавжум ва инфратузилмаси шиддат билан ривожланаётган жойлардан саналади. Айнан Депо Mall'нинг очилиши эса туман ривожини яна бир босқичга кўтаради.

Аммо бизнес-майдонлар Golden House турар жой мажмуаларида ҳам бор. Хусусан, шаҳар марказида барпо қилинаётган премиум тоифасидаги ҳашаматли Infinity резиденцияси биноларининг биринчи қаватларидан ноёб тижорий майдонлар ўрин олади. 6 метрли баланд шифтлар, инновацион услуб, ҳал қилувчи жойлашув, Infinity аҳолиси ва яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳоли учун юқори жозибадорлик.

Assalom Maхtumquli мажмуаларида ҳам турли катталикдаги ва айнан сизнинг бизнесингизга тўғри келувчи тижорий майдонлар мавжуд. Полдан бошланувчи панорамали деразалар витриналар учун ниҳоятда мос ечим бўлади. Assalom Maхtumquli турар жой мажмуаси яхши нарх ва юқори даражадаги қулайлик туфайли энг талаббоп объектлардан бири ҳисобланади. Assalom Maхtumquli`нинг иккинчи босқичи яниқ орада топширилади, ўзингиз учун энг мақбул жой танлашга улгуриб қолинг!

Қурилиши деярли якунланган Франция квартали Parisien'да бизнес учун ижарага ва сотувга қўйилган майдонлар мавжуд. Ушбу ажойиб жойлашувга эга ёрқин мажмуа ўз аҳолисини қабул қилди ва савдо нуқталарига харидорлар ва ижарачиларни таклиф қилиб қолади.

Биринчи босқичи яқин орада топширилиши режалаштирилган Британия квартали Greenwich ҳам ўзининг ғаройиб майдонлари билан фахрлана олади. Туман инфратузилмаси тезкорлик билан ривожланиб бормоқда ва ушбу гўзал мажмуадаги савдо нуқталарининг очилиши ривожланишга улкан ҳисса қўшади.

Golden House сиз учун ҳам қулай хонадон, ҳам бизнесингиз учун мақбул ечим таклиф қилади. Савдо офисларига ташриф буюринг ва девелопердан энг манфаатли таклифлардан фойдаланинг!

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Orient Finans Bank, “Новомосковская” ТЖМ.

Тел: 📞 +998 99 808 92 25

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг   Orient Business Center I The Business Park  I Депо Mall

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг   

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.4
t
×