Golden House'дан “Рамазон Ҳайити” акцияси

Бизнес

image

Golden House компанияси жорий йилнинг 11 майидан 16 майига қадар “Рамазон Ҳайити” акциясини эълон қилади — барча турар жой мажмуаларидаги хонадонлар хариди учун чегирмалардан фойдаланинг.

Муқаддас рўзаи рамазон кунлари энг инсоний фазилатлар: меҳр-оқибат, раҳм-шафқат ва саховат туйғуларининг янада кучлироқ намоён бўлиш вақтидир. Golden House'нинг “Рамазон Ҳайити” акцияси пойтахтнинг ободонлаштирилган ҳудудидаги замонавий ва муҳташам янги қурилиш биносида яшаш истагида бўлганларнинг орзусини рўёбга чиқара олади, десак, муболаға бўлмайди. 11 майдан 16 майга қадар персоналлаштирилган чегирмалар ва эксклюзив таклифлар сотувлар кетаётган барча мажмуаларда амал қилади.

Девелопернинг барча турар жой мажмуалари энг замонавий сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ равишда қурилган. Golden House хонадонларида яшаш қулай, хавфсиз ва ҳашаматлидир.

Шаҳар ва унинг аҳолиси билан биргаликда ўз қиёфасини ўзгартириб бораётган янги «Династия» турар жой мажмуасида сотувлар авж палласида. Паркент бозорига бир қадам масофада жойлашган ушбу мажмуа нафақат ўзига хос концепцияси, балки қулай инфратузилмаси билан ҳам жозибалидир. Ҳозирданоқ оилавий тарихингизни янги хонадон танлашдан бошланг.

INFINITY — премиум тоифасига мансуб беш бино пурвиқор тоғлар билан Тошкент қиёфасини ўзида бирлаштира олган, пойтахтнинг географик жиҳатдан марказида қурилаётган муҳташам иншоотдир. Ҳашаматли ва замонавий хонадонда мафтункор табиат билан уйғунликда яшаш — INFINITY мажмуаси таърифининг синонимидир. Ўзингизни унутилмас дақиқаларга бой ҳаёт кечиришга лойиқ деб билинг ва мажмуадан ўз хонадонингизни танланг.

Британия квартали Greenwich муҳташамлик ва сокинлик уйғунлигини афзал кўрадиганлар учун севимли масканга айланиши шубҳасиз. Мазкур квартал ўзига хос меъморий ечим, ободонлаштирилган кенг яшил ҳудуд, асосийси — оила даврасида мароқли ҳордиқ чиқариш учун қулай жойлиги билан ажралиб туради. Бу ерда Greenwich мажмуасидаги хонадонлар тарҳлари билан танишинг.

Assalom Maqtumquli ва Assalom Sohil — қувончга тўла ҳаёт муҳитини тақдим эта олувчи турар жой мажмуалари. Девелопер таклиф этган турар жой мажмуалари фасад қисмидаги ёрқин ранги, тўлиқ таъмирдан чиққан тайёр хонадонлари, шунингдек, замонавий ошхона тўплами билан ажралиб туради. Assalom Maqtumquli ёки Assalom Sohil хонадонларида ўтадиган янги ва бахтли ҳаётингизга «Ассалом!» деб айтинг. 

Sagʻbon турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш бутун оилангиз учун ҳақиқий совға бўлади. Бу “Хаст Имом” мажмуаси яқинида жойлашган муҳташам ва қулай турар жой мажмуасидир. Экологик жиҳатдан тоза, энергия тежовчи материаллар билан жиҳозланган ва энг муҳими — девелопердан тўлиқ таъмирланган ҳолда тақдим этилувчи иккита тўққиз қаватли бинодаги хонадонлар, марҳамат танланг ва кириб яшанг!

Golden House компанияси муборак рўза ойи ва кириб келаётган Рамазон ҳайити билан барчани чин юракдан самимий қутлайди! Ҳайит айёми муносабати билан мижозлар ва компания дўстларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида Golden House сизни 15 май шанба куни Династия, Greenwich, ҳамда Марказий савдо офисларида байрам туҳфаси билан кутади.

Golden House билан биргаликда ўзингиз ва оилангиз келажагига ишонч билан қаранг. Харид қилган янги хонадонингизда ҳамиша бахт ва фаровонлик ҳукм сурсин.

Марказий савдо офиси: Мирзо-Улуғбек тумани, Осиё кўч, 3.

Мўлжал: Orient Finans Bank, “Новомосковская” турар жой мажмуаси

Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг