Golden House’дан ипотека: амалга оширилиши кафолатланган танлов
Бизнес
−
12 Июль 2021
9502Golden House’дан ажойиб янгилик!
Ипотекада кўчмас мулк харид қилиб олиш бутун дунё бўйлаб замонавий трендига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бу ўз навбатида мижозларимиз учун ўзларининг қулай уйи ва барқарор келажагига эга бўлишдек ажойиб имкониятдир. Шу боис, Golden House ажойиб акция – бирданига девелопернинг бир нечта турар-жой мажмуаларидан 20 йиллик муддатга йиллик ставкаси 17 фоизга тенг бўлган ипотека кредитли хонадонларини сотувга қўйганини эълон қилади!
"Династия" турар-жой мажмуаси ҳаётингизнинг истиқболли янги босқичини бошлашингизга ҳисса қўшишдек эзгу ниятида қад ростламоқда. Бизнес ва премиум-класс ҳудудини намойиш этувчи ушбу ноёб лойиҳа Яшнобод туманидаги Паркент бозори яқинида жойлашгандир. Шунингдек, девелопер ўз мижозларини ажойиб ечим – Европа услубидаги замонавий икки хонали хонадон-студиялари билан ҳам ҳайратга солади. Лойиҳанинг юқори даражадаги қулайлиги, ҳар бир қаватда энг кўпи билан учта хонадон жойлашганлиги билан ажралиб туради.
Комфорт-классга мансуб бўлган ўзига хос Sag‘bon турар-жой мажмуаси пойтахтдаги кўҳна маскан – Олмазор туманида, Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчалари кесишмаси яқинида жойлашган. Девелопер мижозларга иккита тўққиз қаватли уйлардаги хонадонларнинг 30 дан ортиқ режалаштириш ечимларини таклиф этади. Долчин ва сутли қаҳва рангидаги ўзига хос муҳташам иморатлар ободонлаштириб, кўкаламзорлаштирилган эски шаҳар кўриниши билан уйғунлашгандир.
Ҳашаматли ташқи фасад қисмига эга муҳташам Xosiyat турар-жой мажмуаси Яшнобод туманининг Бешариқ кўчасида, Aвиасозлар (Кадишева) бозори яқинида жойлашган. Мазкур мажмуа тўққиз қаватли комфорт классга мансуб иморатдан иборатдир. Девелопер мижозларга 152 хонадондаги 30 дан ортиқ режалаштириш ечимларини таклиф этади. Ушбу замонавий қурилиш иншоот атрофи қулай шароитда яшаш учун зарур бўлган барча инфратузилма воситалари билан, жумладан тиббиёт ва таълим муассасалари, савдо шохобчалари, шунингдек кўплаб кафе ва ресторанлар билан ўралган.
Assalom, Maxtumquli турар-жой мажмуаси аллақачон истиқболли фаровон ҳаёт учун идеал масканга айланиб улгурган. Девелопер биринчи мажмуа аллақачон кўчиб ўтиб истиқомат қилиб келаётган аҳолиси билан тўлиб бўлгани боис, иккинчи турар-жой мажмуасини ҳам қуриб битказишга қарор қилди. Зеро, мижозларнинг кўнгли тўлган ҳолда қулай хонадонларда яшаётганининг ўзи ҳам Golden House уйларининг қурилиш ва жиҳозлаш сифат даражаси нақадар сифатли, ишончли ва мустаҳкам эканлигини тасдиқлайди. Иккала мажмуа ҳам Яшнобод туманида, Махтумқули кўчаси бўйлаб шаҳардаги ягона уч халқали транспорт чорраҳаси яқинида жойлашган. Бу ердаги янги хонадон соҳибларини уйининг деразасидан ўзига хос пурвиқор тоғлар манзараси акс этган гўзал ва жўшқин ҳаёт кутмоқда.
Навбатдаги турар-жой мажмуаси – бу том маънода шаҳар ичидаги шаҳар ҳисобланади. Assalom, Sohil мижозларни замонавий ҳаёт учун зарур бўлган қулай ва шинам уйлар ва ҳовлилар, мактаблар ва болалар боғчалари, сайилгоҳ, савдо ва кўнгилочар маркази сингари барча керакли инфратузилма билан таъминлайди. Қаватлардаги сон жиҳатдан ўзгариб турувчи (9-16 қаватли) бинолар турли хил диддаги мижозлар учун мос келувчи хонадонни танлашдек ажойиб имкониятни берувчи бир неча турдаги режалаштириш ечимларини таклиф этади.
Яқинда Тошкентда Assalom, Havo турар-жой мажмуасининг ҳудди ҳаводек “енгил” ва шу билан бирга ишончли лойиҳаси иш бошлади. Европа стандартлари талабига жавоб берувчи шинам хонадон ва қулай ҳовлилар шаҳарнинг динамик ҳаёти ва мафтункор табиат билан уйғунлашган. Янги турар-жой мажмуаси Яшнобод туманининг тинч ва шинам кварталида жойлашган – 2,12 гектарлик катта майдонни ўз ичига қамраган жами саккизта беш қаватли иншоотдан иборатдир.
Девелопернинг ҳар бир лойиҳаси – беқиёс даражадаги қулай ҳаёт ҳудуди демакдир. Қурилиш босқичиданоқ кўчмас мулкни харид қилиб олиш эса барқарор ва истиқболли келажак учун ишончли йўлланмадир. Golden House юқорида эътироф этилган турар-жой мажмуаларидан чекланган миқдордаги хонадонлар учун ипотека кредитларини тақдим этади. Шундай экан, Golden House билан янги, ёрқин ва гўзал ҳаётга йўлланмани қўлга киритишга шошилинг!
Батафсил маълумот қуйидаги телефон рақами орқали ёки марказий савдо офисида: (+998) 78−150−11−11.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбекс тумани, Осиё кўчаси, 3.
Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ.
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси