“Golden House”дан икки кишилик саёҳатни қўлга киритинг!
Бизнес
−
06 Апрель 2021
4788Жорий йилнинг 5 апрель кунидан бошлаб “Golden House” компанияси “Assalom, Turkiya!” акциясини бошлайди. Акция давомида замонавий ва қулай “Assalom” турар-жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар икки кишилик саёҳатни қўлга киритишлари мумкин бўлади.
Таъкидлаш жоизки, “Assalom” лойиҳаси ягона фалсафий қарашлар билан уйғунлаштирилган “Комфорт” классига мансуб учта турар-жой мажмуасини ўз ичига қамраб олади. Барчамизга маълумки, уйимиз – бу фарзандларимиз ўсиб-улғаядиган ҳудуд, макон ва куч-қувват манбаидир. Одатда, биз ушбу севимли масканимизга узоқ иш кунидан кейин ҳорғин ҳолда келиб, чарчоғимизни чиқарамиз, бу ерда дилимизга яқин бўлган азиз меҳмонларимизни қувонч ила қарши оламиз. Мазкур турар-жой мажмуаларининг ҳар бир детали сизнинг хонадонингиз кенг, ёруғ, шинам ва функционал бўлиши учун сиз яшаётган ҳудуд эса ривожланган инфратузилмаси билан қувонтиришини кўзлаган ҳолда пухта ўйлаб амалга татбиқ этилгандир.
“Assalom” турар-жой мажмуасини танлашнинг энг асосий учта сабаби
1. Сифат ва нархнинг ажойиб мутаносиблиги
Эътироф этиш жоизки, ушбу муҳташам турар-жой мажмуалари аҳолига юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Эндиликда сиз кўримсиз ва тозаланмаган аҳволдаги ҳовлилар, яроқсиз кириш жойлари, сифатсиз жиҳозланган ўйин майдончалари, ҳудуднинг муваффақиятсиз жойлашуви ва ноқулай режалаштириш ечимларига чидаб яшашга мажбур бўлмайсиз. “Assalom” мажмуаларининг ҳар биридаги хонадонлар эргономикаси, пухта ўйланган лойиҳаси, режалаштиришнинг турфа хиллилиги, энг асосийси, атрофдаги ҳудуднинг экологик тозалиги билан ажралиб туради. Шуниси қувонарлики, санаб ўтилган барча қулайликларга қарамай, “Assalom, Do‘rmon yo‘li”даги нархлар 330,9 миллион сўмдан бошланади.
2. Қишда иссиқ, ёзда эса салқин
Шуниси алоҳида эътиборга моликки, “Assalom” турар-жой мажмуалари махсус ишлаб чиқилган муаллифлик технологияси асосида барпо этилмоқда. Бунда, албатта юртимизнинг иқлим шароити ва сейсмологик хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Демак, юқоридаги жиҳатлардан келиб чиқиб, уйларнинг деворлари учта қатлам: юк кўтарувчи панель, қўшимча иситгич ва қоплама панелларидан иборатдир. Бунда иккинчи қатлам нафақат намунали иссиқлик изолациясига эришишга имкон беради, балки хонадонларни кўча шовқинидан ҳам ҳимоя қилади. Аҳоли ўз қозонхонасига эгалиги туфайли шаҳар иситиш мавсумига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзлари истаганларича ҳароратни мустақил равишда созлашлари мумкиндир. “Assalom” иншоотларининг сейсмик қаршилиги эса 9 баллни ташкил этади.
3. Ажойиб, сифатли таъмир ва замонавий ошхона тўплами совға тариқасида
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, яратилган юқори даражадаги қулайликларни кўриб зудлик билан “Assalom” турар-жой мажмуаларига кўчиб ўтиб, яшагинг келади. Хонадон соҳиблари бекорчи таъмир ишлари учун ортиқча вақт, куч ва асабларини сарфламасликлари, шунингдек, инсофсиз усталар ва сифатсиз қурилиш материалларидан азият чекмасликлари учун “Golden House” мазкур лойиҳани тўлиқ қурилиш ҳолида фойдаланишга топширишни кўзлаган ҳолда иншоотларни қурмоқда. Зеро, хонадонингиз остонасини илк маротаба хатлар экансиз, энг аввало, юқори сифатли жиҳозланган сантехника воситалари, ҳаммомдаги керамик плиталар, мустаҳкам эшиклар, ламинат поллар, электр энергия жиҳозлари ҳамда индивидуал иситиш тизими эътиборингизни тортмай қўймайди. Замонавий ва функционал ошхона тўплами эса сизга ўзгача қувонч бағишлаши учун муносиб сабаб бўла олади.
Туркияга таътилни қандай қўлга киритиш мумкин?
Жорий ёз фаслида “Assalom, Maxtumquli”, “Assalom, Sohil” (Яшнобод тумани) ёки “Assalom, Do‘rmon yo‘li” (Мирзо Улуғбек тумани) турар-жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар қуёшсевар ва меҳмондўст Туркияда дам олиш имкониятига эга бўладилар. Бир тасаввур қилинга, сиз орзу қилган хонадонда янги ҳаётга қадам қўйишингиз – Усмонийлар салтанатининг қадимий ва бой меъморий меросидан тортиб, Ўрта ер денгизидан янги тутилган балиқлардан тайёрланган ажойиб таомни тановул қилишингиздан бошланса не ажаб!
Худди шу мақсадда “Golden House” ишлаб чиқувчиси “Assalom, Turkiya!” акциясини бошлайди ва мазкур акция доирасида янги хонадон соҳиблари икки кишилик унутилмас саёҳат, юксак парвоз, ажойиб меҳмонхонада яшаш ва бир умрга татигулик ижобий таассуротларга эга бўладилар!
“Assalom” турар-жой мажмуаларидаги барча хонадонлар харидорлари акцияда иштирок этиш имконига эгадирлар. Туркияга икки кишилик таътилни ютиб олиш учун эса қуйидагилар зарур:
• шахсий ёки ипотека маблағлари ҳисобидан фойдаланган ҳолда хонадон учун тўловни олдиндан 100 фоизга амалга ошириш;
• купонни тўлдириш;
• купонни “Golden House” марказий савдо офисида муҳрланган махсус қутига жойлаштириш.
Купон ҳар бир хонадон хариди вақтида берилади. Aгар кимдир бирваракайига бир нечта хонадонни харид қилса, албатта шунча миқдордаги бир нечта купонларга ҳам эга бўлади. Совға миқдори пул мукофотига алмаштирилган ҳолда берилмайди.
“Assalom, Turkiya!” акцияси борасида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек “Assalom, Maxtumquli”, “Assalom, Sohil” и “Assalom, Do‘rmon yo‘li” даги турар-жой мажмуаларининг жойлашуви, нархлари, инфратузилмаси ва ипотека шартлари билан яқиндан танишиш учун “Golden House” савдо офисларига ташриф буюринг.
Assalom, Maxtumquli турар-жой мажмуаси: Махтумкули кўчаси
Assalom, Sohil турар-жой мажмуаси: Фарғона йўли кўчаси
Assalom, Do‘rmon yo‘li турар-жой мажмуаси: Темур Малик и Дўрмон йўли кесишган кўча
Call-центр: (+998) 78−150−11−11.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси